Ватан ҳимоячиларини тарбиялашда узвийликни таъминлаш – долзарб масала

28.09.2023, 12:04

Ватан ҳимоячиларини тарбиялашда узвийликни таъминлаш – долзарб масала

O`zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш Марказида Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқи, “Ўзбекистон–2030" стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Мазкур марказда ҳар йили 3 босқичда ўқув жараёни амалга оширилади. Қуролли Кучларга 4 та йўналиш бўйича мутахассис тайёрланади.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражага чиқди. Қарийб биргаликда 140 та дастур ва лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар турли соҳаларда  ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга ҳамда фуқаролар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Олдимизга қўйилган барча улкан марраларга етишиш учун мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимизнинг тинч-тотув ҳаётини ишончли ҳимоя қилиш ўта муҳим.

Стратегияда бу борада аниқ мақсад ва вазифалар белгиланган. Қуролли кучларнинг рақамли салоҳиятини ошириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, ҳарбий хизматчиларга ватанпарварлик, Ватанга ва халққа содиқлик туйғуларини сингдириш, ҳарбий хизматни ўташ тартибини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш, қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш, маҳаллий мудофаа саноати салоҳиятини тубдан кучайтириш  шулар жумласидан.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Абдукарим Исахонов,

O`zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+