"Ўзбекистон – 2030" стратегияси – фаровон ҳаётимиз дастуриламали

28.09.2023, 12:06

O'zLiDeP Пахтакор тумани Кенгаши ташаббуси билан тумандаги  “Барака чевар” тикувчилик корхонасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятига бағишлаб ана шу мавзуда тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг айнан мазкур корхонада ўтказилгани бежиз эмас. Чунки, корхона сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг амалий самараларининг яққол намунасидир. Корхонада айни пайтда 240 дан нафардан ошиқ ишчи ходимлар меҳнат қилади. Ишлаб чикарилган маҳсулот нинг 90 фоизи хорижга экспорт қилинмоқда.

Бўлиб ўтган тадбир давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида амалга ошириладиган мақсад ва вазифалар - ҳар бир ҳудудга, ҳар бир маҳалла ва ҳар бир хонадонга кириб борган ижобий ўзгаришларни, аҳоли турмуш тарзини янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятли эканига эътибор қаратилди.

Стратегияда белгиланган мақсадлардан бири фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган. Унга кўра, 2 миллион нафар фуқароларни касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касбга ўқитиш марказларининг 1,6 минг нафар ўқитувчиларини халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш, касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини 30 фоизга етказиш белгилангани таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида партия фаоллари иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.

Муҳаббат Ўролова,

O'zLiDeP Пахтакор туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+