Кўчат экиб, боғ яратиш – аждодларимиздан қолган қадриятларимиздан биридир

31.10.2023, 11:35

Кўчат экиб,  боғ яратиш – аждодларимиздан қолган қадриятларимиздан биридир

“Ўзбекистон-2030” стратегиясида эгологик вазиятни барақарорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш мақсадида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиб бориш ва республикада яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, экиладиган ҳар бир дарахтни парвариш қилиш ва суғориш тизимини яратиш, барча давлат идоралари, корхоналар, таълим муассасалари ҳудудларида «яшил боғлари»ни ташкил этиш ва шу каби бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Арнасой туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидага “Долзарб 40 кунлик”да куз мавсумида эса 525 минг 100 дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилган.

Эътиборли томони, маҳаллий Кенгашларда фаолият олиб бораётган O’zLiDeP депутатлари ушбу хайрли ишда алоҳида жонбозлик кўрсатмоқдалар. Арнасой туманида давом этаётган кўчат экиш жараёнлари фикримиз исботи. Бу ерда 6 нафар маслакдош депутатларимиз бошчилигидаги ҳашарчилар томонидан 13 та маҳалла ҳудудига иқлим шароитидан келиб чиқиб тут, қайроғоч, терак, павлония каби 12 минг 300 дона кўчатлар экилди.

-Кўчатлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади, - дейди O’zLiDeP туман Кенгаши раиси, маслакдош депутатимиз Мунаввар Собиров. - Энг муҳими, арнасойликлар кўчат экиш ва уни парваришлаш мажбурият эмас, балки табиат ва атроф муҳитни асраш йўлидаги қўшилган ҳисса, аждодларимиздан мерос қолган қадриятлардан бири эканлигини яхши англаб етишган.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+