Пахтакорда таълим муассасалари қишга тайёрми?

31.10.2023, 11:38

Пахтакорда таълим муассасалари қишга тайёрми?

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан тузилган депутатлар ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари жойларда фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бормоқдалар.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашида 9 нафар O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб боради. Айни кунларда маслакдош депутатларимиз партия фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳларга бош бўлган ҳолда, тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиб чиқдилар. Туманда 20 та умумтаълим мактаби ва 90 га яқин давлат ва давлат хусусий шериклик шаклидаги нодавлат ва оилавий нодавлат боғчалар фаолият олиб бормоқда.

Мазкур муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш жараёнида иситиш тизимлари, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир билан  таъминланиш даражаси, техник хавфсизлик ҳолатига амал қилиниши ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аниқланган ҳар бир муаммо катта кичиклигидан қатъий назар депутатлик назоратига олиниб, аксарияти шу жойнинг ўзида бартараф этилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида соҳа ходимлари билан мулоқотлар ташкил қилинмоқда. Уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари умумлаштирилмоқда.

Муҳаббат Ўралова,

O’zLiDeP Пахтакор туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+