O'zLiDeP фаоллари “Манас”да ташкил этилаётган “Нуронийлар” боғига 500 туп кўчат етказиб берди

09.11.2023, 16:56

O'zLiDeP фаоллари “Манас”да ташкил этилаётган “Нуронийлар” боғига 500 туп кўчат етказиб берди

Айни пайтда бутун юртимизда бўлгани каби, “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ушбу жараёнда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари, электоратимиз вакиллари фаол иштирок этмоқдалар.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов ҳамда “Гулчи опа томорқа хизмати” МЧЖ кластери раҳбари, маслакдош депутатимиз Шарофат Нориева ташаббуси билан мамлакатимизда “Обод қишлоқ” дастурининг дебочаси бошланган “Манас” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилаётган “Нуронийлар боғи” га 500 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етказиб берилди.

-Кузга кўчат экиш мавсумида маҳалла ҳудудида 5 минг туп кўчат экиш, “Нуронийлар боғи” ташкил этиш режалаштирилган, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Жалил Кенжаев. – Шу сабаб, маслакдошларимизнинг беминнат кўмагидан жуда мамнун бўлдик.

 Партия фаоллари, нуронийлар ва  маҳалла аҳли билан биргаликда  барпо этилаётган “Нуронийлар боғи”га, маҳалла ҳудудидаги бўш турган майдонларга, йўл ёқаларига кўчат экиш жараёнида  ҳам фаол иштирок этдилар.

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    210
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+