Мутасадди раҳбарнинг ҳисоботи танқидий муҳокама қилинди

17.11.2023, 16:11

Мутасадди раҳбарнинг ҳисоботи танқидий муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими вакилининг ахборотини эшитдилар.

Мутасадди ўз ахборотида таъкидлаб ўтганидек, жорий йилнинг октябрь ойига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига 5102 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган. Шундан 1178 нафар фуқарога бўлим томонидан йўлланмалар берилиб корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга жойлаштирилди.

297 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга қайта ўқитилиб, шундан 281 нафарини бандлигини таъминланди. 9 нафар ишсиз фуқарога субсидиялар ажратилди.

Ҳисобот даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган фуқароларга, 46 та корхона, ташкилот ва муассасаларда 93 та квота иш ўринлари заҳираси яратилиб, 83 нафар захираланган иш ўринлар тоифасига тўғри келадиган ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланди, 5 маротаба бўш иш ўринлар ярмаркаси ўтказилди. Шунингдек, хақ тўланадиган жамоат ишлари бўйича 1038 нафар ишсиз ёки банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, уларга 1.2 млрд сўм миқдордаги иш ҳаққи тўлаб берилмоқда.

Умуман олганда жорий йилда, янги иш ўринлари яратиш бўйича қабул қилинган дастурга асосан 11806 та иш ўринлари яратилиши белгиланган, ҳисобот даврида 13344 та янги иш ўринлари яратилган.

Йиғилиш давомида халқ ноиблари ва ишчи гуруҳ аъзолари туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш, нафақат мутасадди ташкилотларнинг, балки депутатларнинг, маҳалла фаолларининг, кенг жамоатчилик вакилларининг ҳамкорликдаги вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди. Мутасаддининг ахбороти қониқарли деб топилиб, бу борада ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Йиғилишдан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари ва халқ ноиблари туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ташкил этилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида иштирок этдилар.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+