Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

19.12.2023, 16:09

Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”  гуруҳи ташаббуси билан Жиззах тиббиёт ва ахборот технологиялари коллежида партия аъзолари, талаба қизлар иштирокида “Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг сиёсий партиялар фаолитияда иштирокини қўллаб-қувватлаш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда Жиззах Давлат Педагогика университети тарих фанлари доктори, профессор Фаня Ахмедшина томонидан сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарлигида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида “Ўзбекистон 2030” стратегиясида ҳам ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини 30 фоизга ошириш, Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, «Аёллар дафтари» билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизмини яратиш, мазкур ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасидаги вазифалар белгилаб берилганини алоҳида таъкидланди.

Айни пайтда стратегияда акс этган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш борасида партия фаоллари, жумладан, партия “Аёллар қаноти”  гуруҳи аъзолари ҳам алоҳида фаоллик кўрсатмоқдалар.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган тадбир давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Саида Умаралиева, 

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+