“Халқ ва армия – бир тану бир жон!”

11.01.2024, 12:51

“Халқ ва армия – бир тану бир жон!”

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят миқёсида кенг қамровли учрашувлар ва амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан, Жиззах гарнизонида “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” тамойили асосида учрашув бўлиб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг депутати Фарҳод Одилов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Жиззах вилояти минтақавий бўлинмаси масъул ходими, ҳарбий қисм зобит ва аскарлари иштирок этган тадбирда “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланганидек, юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, ўқув жараёнларига ҳарбий тайёргарликнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.

Тадбир давомида сўз олган ҳарбийлар ҳам  хизмат вазифаларини бажариш учун барча шарт-шароитлар яратилганини, мамлакатимиз тинчлиги ва осудалиги ишончли қўлларда эканлигини таъкидлаб, бундан кейин ҳам жанговар тайёргарликни янада кучайтириб боришларини айтиб ўтдилар.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+