Андижонда “Яшил энергия» технологияларини кенг жорий қилиш борасидаги ишлар ўрганилди

01.02.2024, 11:54

Андижонда “Яшил энергия» технологияларини кенг жорий қилиш борасидаги ишлар ўрганилди

Мамлакатимизда энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар томонидан  қўшимча энергия манбааларини  бунёд этиш ва уларни амалиётга жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби тобора кучайиб бораётган  бир пайтда қўшимча энергия ишлаб чиқарувчи манбааларни қўллаш  масаласи долзарб  бўлиб қолмоқда. Мазкур масаланинг ечимларини топиш, яшил энергия технологияларини кундалик ҳаётимизга фаол жалб этиш масаласи депутатларимиз назаридан четда қолмади.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари ва Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Бегали Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг 65 – мақсадида кўзда тутилган “Яшил энергия» технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш юзасидан Андижон вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ (ирригацияси тизими ҳудудий бошқармаси) ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 2023 йил давомида 25 дона янги элетродвигател,  21 дона насос агрегатлари насос станцияларига ўрнатилиб, натижада 1,408 млн кВт/с электр энергияси  тежаб  қолинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги Жаҳон банки иштирокида “Фарғона водийсида  сув ресурсларини бошқариш  2-босқич” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги    қарори асосида Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи ҳам ўз грант маблағлари ҳисобидан Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод ҳамда Булоқбоши  туманларида мавжуд тик суғориш қудуқларига қуёш панеллари ҳамда уларга замонавий фильтлар ўрнатилди.

Хўжаобод туманида 2022  йилда 35 кВтли қуёш панели ўрнатилди.  Бунинг ҳисобига 64 минг кВт электр энергия иқтисод қилинди. Булоқбоши туманида ҳам 2022 йилда 50 кВтли қуёш панели ўрнатилиб, 1 йилда 96 минг кВт электр энергия иқтисод қилишга эришилди. Қўрғонтепа туманига 40 ва 50 кВтли қуёш панеллари ўрнатилиб, 1 йилда 158 минг кВт электр энергияси иқтисод қилишга эришилди. 2023 йилда  бошқарма маъмурий биносига 50 кВт қуёш панели ўрнатилди ва тумани насос станция бўлинмаларига 2 кВт дан 8 дона қуёш панеллари  ўрнатилди. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси 2023 йилда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ажратилган 277.1 млн кВт соат электр энергияни йил давомида энергия тежамкор  қурилмалар ўрнатилиши ва насос станцияларидан чиқарилган сувларни исрофгарчиликга йўл қўйилмаганлиги ҳисобига 29.9 млн кВт соат электр энергия иқтисод қилинишига эришилди.

Андижон вилоятида “яшил энергия” технологияларини фаол амалиётга қўллашга  кенг қўламда эътибор қаратиб келинаётганлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар депутатларининг доимий назоратига олинган.

  • Кўрилди
    218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+