Самарқанд шаҳрида жамоат транспортини яхшилаш ҳамда маданий мерос объектларини сақлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

02.02.2024, 17:37

Самарқанд шаҳрида жамоат транспортини яхшилаш ҳамда маданий мерос объектларини сақлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Самарқанд шаҳарда жамоат транспортини ривожлантириш ҳамда уларнинг ҳаракатини яхшилаш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда шаҳарда маданий мерос объектларини реконструкция қилиш ва сақлаш ишларини амалга ошириш ишлари ҳолати тўғрисида соҳа масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси масъул ходими Махмуд Узоқовни  таъкидлашича, 2023 йилда тадбиркорлар томонидан 111 та автобус ва 27 та микроавтобус харид қилинди, шунингдек, “Европа тараққиёт ва тикланиш банки” томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига дастлабки 6 дона “Ютонг” русумли электробуслар олиб келиниб, 43 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилган ва 102 млн нафар аҳолига жамоат транспорти хизматлари кўрсатилди.

2024 йилда Самарқанд шаҳрига ташриф буюрувчи меҳмонларга сифатли транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида шаҳарнинг тарихий обидаларига олиб борувчи 5 та экспресс йўналишлари режалаштирилган бўлиб,  Чўпонота маскани ҳудудидаги 4,6 гектар ер майдонида “СХФ-Cампинг” МЧЖ томонидан 50 млрд.сўм маблағ эвазига замонавий автошохбекат қурилиб фойдаланишга топширилади.

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида йил давомида қарийб 114 млн нафар йўловчиларга сифатли ва арзон жамоат транспорти хизмати кўрсатилишига эришилади.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан Самарқанд вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи в.в.б Зиёдулла Насимовнинг ҳисоботи эшитилди.

Самарқанд вилоятида жами 1607 та моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 973 та археология, 564 та архитектура объектлари, 36 та монументал санъат асарлари, 34 та диққатга сазовор жойлардир.

Вилоятдаги маданий мерос объектларининг 483 таси Самарқанд шаҳрида жойлашган бўлса, 1124 та Каттақўрғон шаҳри ва туманларда жойлашган.

Самарқанд шаҳридаги маданий мерос объектларидан 14 та археология мероси, 469 та архитектура объектлари, 36 та Монументал санъат ёдгорликлари, 23 та Диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Йиғилишда  кун тартибидаги учта масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўтарилган масала ва муаммолар бўйича OʻzLiDeP вилоят депутатлик гуруҳи аъзоларининг фикр - мулоҳазалари ва таклифлари  кўриб чиқилди ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

OʻzLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    194
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+