Партия вакиллари тадбиркорга ўз фаолиятини кенгайтириши учун ёрдамлашади

08.02.2024, 17:47

Партия вакиллари тадбиркорга ўз фаолиятини кенгайтириши учун ёрдамлашади

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, реал даромад манбаига эга қилиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга йўл-йўриқлар кўрсатиш, иш фаолиятларини кенгайтиришга қаратилган учрашувлар ташкил қилиб келмоқда.

Партия вакиллари тумандаги “Чилон” МФЙда фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор Хилола Саидумарованинг фаолияти билан танишдилар. Тадбиркор тикувчиликни йўлга қўйган бўлиб, маҳалладаги 14 нафар “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларни иш билан таъминлаган.

         Биргина январь ойининг ўзда тикувчи аёллар 200 дан ортиқ куртка тикиб бердилар. Марҳаматлик аёллар тиккан сифатли ва бежирим  кийимлар Россия давлатига экспорт  қилинди. Эндиликда улар аёллар либослари ва махсус кийимлар тикиш учун буюртма олиб, иш юритишни мўлжаллашмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Хусанбой Шералиев тадбиркор фаолияти билан танишар экан, тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш учун 4 та кўп функцияли тикув машинаси сотиб олиш учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди.

Эндиликда  якка тартибдаги тадбиркор  фаолияти янада кенгайиб, маҳсулот турлари ошади.

  • Кўрилди
    102
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+