Манзилли ишлашнинг шаффоф механизми

08.02.2024, 18:25

Манзилли ишлашнинг шаффоф механизми

O‘zLiDeP Миробод туман кенгаши фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлашга оид вазифалар ижроси юзасидан жамоатчилик назорати тартибида учрашув ташкил қилди.

Ушбу тадбирда O‘zLiDeP Миробод туман кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари Миробод туман кенгаши депутати Шоира Саидғаффор қизи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Феруза Муродходжаева, “Қорасув” МФЙ раиси Комил Адилов, маҳалла хотин-қизлар фаоли Нигора Шерназарова ва бошқалар иштирок этди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб “Катта Қорасув” МФЙга бориб, маҳаллада аёлларга берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар, “Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми қанчалик самара бераётганини ўрганишди.

Ҳудудда “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 195 нафар бўлиб, уларга ажратилган моддий ёрдамларнинг ўз вақтида етказилгани, бандлиги таъминлангани атрофлича таҳлил қилинди. Кейинги манзил тумандаги 154-сон мактаби бўлди. Мазкур мактаб 730 ўринга мўлжалланган бўлса-да, амалда 945 нафар ўқувчи икки сменада таҳсил олади. Олтмиш нафар ўқитувчининг 6 нафари олий, 8 нафари биринчи, 8 нафари иккинчи тоифали, қолганлари эса мутахассислар экан. Мактаб тумандаги кучли 10 таликка киритилган. “Заковат” танловида ўқувчи ёшлар иккинчи ўринни эгаллашган ва барча тўгараклар фаолият юритмоқда.

Ўтказилган жамоатчилик назорати якунлари юзасидан аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати

  • Кўрилди
    119
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+