Жамоатчилик назорати: Тиббиёт марказлари фаолияти ўрганилмоқда

09.02.2024, 15:49

Жамоатчилик назорати: Тиббиёт марказлари фаолияти ўрганилмоқда

 “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг 13-17-мақсадлари ижросини таъминлаш юзасидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалида O'zLiDeP Андижон вилояти Кенгашида тузилган ишчи гуруҳ томонидан  жамоатчилик назорати олиб борилди.

Мазкур назорат тадбирида стратегияда кўзда тутилган аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар, аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш, онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларга қаратилди.

Марказга ташриф давомида шифокорлар ва ҳамширалар тиббий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилаётганлиги бугунги кунда ўз  ижобий натижаларини бераётганидан мамнун эканликларини билдиришди.

Назорат тадбири давомида 30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида онкологик касалликларнинг профилактик кўрикларда эрта босқичларида аниқлаб, 5 йиллик умр давомийлиги кўрсаткичларини 2 баробар ошириш, 1 йилгача ўлим кўрсаткичини 2 баробар камайтириш юзасидан тиббиёт марказида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Тиббиёт маркази иш фаолияти билан танишиш давомида 4 – жарроҳлик бўлими мудири Муҳаммадий Мамадалиев ишчи гуруҳга ҳамроҳлик қилиб, кейинги йилларда марказда амалга оширилган ишлар, қўлланилаётган илғор технологиялар ҳақида шундай фикр билдирди:

-  Тиббиёт марказимизда беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Янги замонавий тиббий ускуналар билан таъминланган. Беморлар учун зарур дори-дармонлар, янги тиббий ускуна ва анжомлар мунтазам етказиб берилаётганлиги боис, марказимизда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ошмоқда. Бунда, албатта, ўз вақтида  малакали мутахассислар томонидан онкологик хизматлар кўрсатилаётганлиги   ўз натижасини бермоқда. Бугунги кунда марказимизда  махсус тиббий хизматлар кўрсатиш учун қўшимча бино қурилиши ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда.

         Бундан ташқари, бугунги кунда долзарб бўлган касалликни эрта аниқлаш, унинг профилактикасини амалга ошириш борасида мутахассислар томонидан жойларда амалий семинарлар ўтказиш бўйича ишлар режалаштирилди.

  • Кўрилди
    148
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+