Деҳқон бозорларида жамоатчилик назорати олиб бориляпти

14.02.2024, 17:26

Деҳқон бозорларида жамоатчилик назорати олиб бориляпти

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича жойларда партия депутатлик гуруҳи вакиллари, фаол нуронийлардан иборат ишчи гуруҳ жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, O’zLiDeP Хатирчи туман Кенгаши ташаббуси билан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, туман қишлоқ хўжалиги бошқармаси, иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман ҳокимлиги масъулларидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги Марказий деҳқон бозорида бўлди. Бозорда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш бўйича қилинган ишлар ҳамда куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлиги ҳолатини жамоатчилик назорати асосида ўрганишлар олиб борилди.

 Жумаландан,  ўрганишлар ўтказилганда жами захирадаги картошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотларининг 2193 тоннадан 976 тоннаси савдога истеъмолига чикарилганлиги, қолдиқ маҳсулотларни сақлаш ҳолати етарли даражада эканлаги, етиштирилган барча турдаги гўшт маҳсулотлари 47 941,8 тонна, сут маҳсулотлари 180 202 тонна, тухум маҳсулотлари 117 135, балиқ маҳсулотлари 967 тонна, асал муҳсулотлари 200 тоннани ташкил этганлиги аниқланди.

Шунингдек ўрганиш жараёнида бозорда бўш турган расталар бўлсада озиқ-овқат маҳсулотлари йўлда санитария талабларига зид равишда сотилаётганлиги, гўшт дўконларида сотувчилар халатсиз мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги  аниқланди. Аҳоли билан суҳбатлашилганда озиқ-овқат маҳсулотлари нарх навоси тўғрисида ҳеч қандай эьтироз бўлмади. Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга тавсиялар берилди.

Ўрганишлар давомида жамотчилик вакиллари томонидан маҳсулот нархларини асоссиз оширмаслик, мавжуд нарх-наво белгиланган баҳода бўлиши, шунингдек, гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш лозимлиги бўйича тадбиркорларга тушунтиришлар берилди.

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+