Янги БПТ иш бошлади

16.02.2024, 17:22

Янги БПТ иш бошлади

“Самарқанд ГЭСлари каскади” унитар корхонасида O'zLiDeP Самарқанд вилоят, шаҳар Кенгаши масъуллари, депутатлар ва партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати Фазлиддин Ғайбуллаев ўтган қисқа фурсат ичида энергетика соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 65-мақсадида Насос станцияларидаги эскирган 1 069 та насос ва 1 079 та электродвигателларни энергия тежамкорларига алмаштириш, Энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станцияларини модернизация қилиш, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 30 фоизга камайтириш, электр энергияси ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш ҳисобидан насос станцияларини муқобил энергияга ўтказиш режалари ҳақида айтиб ўтди.

Учрашув жараёнида партияга қизиқиш билдирган 15 нафар раҳбар ва  корхона ишчиларига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди, корхона қошида O‘zLiDePнинг янги бошланғич ташкилоти очилди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши  бўлим мудири

 

  • Кўрилди
    201
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+