Илмли аёл - жамият кўзгуси

16.02.2024, 17:25

Илмли аёл - жамият кўзгуси

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Аёллар қаноти ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ва университет “Олима” уюшмаси ҳамкорлигида “Аёл – юксак маънавият соҳибаси” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди. 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, университетнинг профессор ўқитувчилари, олий тоифали психологлар, талаба-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худаёрова, Олий тоифали психолог Нуржахон Исмоиловалар ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтар экан, унда жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини 30 фоизга ошириш каби масалалар ўрин олганлигига урғу бердилар. Барча ёшларни илм йўлида изланиб юқори натижаларга эришишга, ўз устида тинимсиз изланишлар олиб боришга ва бу йўлда давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларга берилаётган  имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш кераклиги таъкидланди.

Тадбир доирасида олий тоифали психолог Н.Исмоилова тренинг машғулотларини ҳам олиб борди.

  • Кўрилди
    214
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+