Жамоатчилик назорати: Навоийда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти ўрганиляпти

26.02.2024, 21:46

Жамоатчилик назорати: Навоийда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти ўрганиляпти

Президентимизнинг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган эди.

Унга кўра эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини, бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилиши белгилаб берилган эди.

Шунингдек, ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун жамғарма ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилиши белгиланган эди. Жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштиради. Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилиши кўзда тутилган.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташббуси билан ташкил этилган жамоатчилик назорати тартибидаги депутатлик эшитувида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида партия депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилган ўрганиш якунлари муҳокама қилинди, бу бўйича маъсул раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди.

Ўрганиш натижалари таҳлил қилинганда, Нурота туманнинг “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 3 гектар ер майдонида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган. Бош режага асосан ушбу ер майдони 20 та лотларга бўлинган ҳолда, 9 нафар ёш тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали ажратиб берилган. Ушбу лотларда умумий қиймати 9,5 млрд.сўмлик, 33 та янги иш ўринларига эга бўлган жами 7 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган. Жорий йилнинг 22 феврал ҳолатига кўра жами 183,9 млн сўм ёки ажратилган маблағга нисбатан 66,4% молиялаштирилган.

2023 йилда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида умумий қиймати 5,2 млрд сўмлик 2 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилган.

Қизилтепа туманининг “Навқирон” МФЙ ҳудудида жойлашган 5 гектар ер майдонда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган. Бош режага асосан ушбу ер майдони лотларга бўлинган ҳолда, 43 нафар ёш тадбиркорлик суъектларига ажратиб берилган. Ушбу лотларда умумий қиймати 51,3 млрд. сўмлик, 290 та янги иш ўринларига эга бўлган жами 43 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган.

Жорий йилнинг 22 феврал ҳолатига кўра жами 3758,3 млн сўм ёки ажратилган маблағга нисбатан 118,8% молиялаштирилган.

Шунингдек, қилинган ишлар билан баъзи камчиликлар борлиги ҳам айтиб ўтилди. Унга кўра, электр тармоқлари саноат зонасининг бошланғич қисмига қадар тортиб келинган бўлиб, саноат зонасининг ички қисмига тортилмаганлиги, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш мақсадида гаров таъминоти сифатида қўймоқчи бўлган қурилиши қисман тугатилган кўчмас мулк объектларини банк томонидан гаров таъминотига олиниши рад қилинмоқда. Бунинг натижасида лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишларини амалга оширишда бир қатор қийинчиликлар туғдирмоқда.

Кармана туманининг “Ҳазара” массивида 3 гектар ер 30 та лотга ажратилган бўлиб атига 3 таси сотилган. Бунинг сабаблари ўрганилганда ажратилган ҳудуд туман марказидан 30 км узоқликда жойлашган ва атрофда аҳоли яшаш мазиллари мавжуд эмаслиги аниқланди.

Аниқланган камчилик ва муаммолар депутатлик гуруҳи йиғилишида кенг муҳокамалар бўлди, ушбу масалалар ечими юзасидан билдирилган таклифлар умумлаштирилди ҳамда Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг доимий комиссиясига тақдим этилди.

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+