Талаба қизларнинг бизнес ярмаркаси ташкил қилинди
26.02.2024, 21:50
Бугунги кунда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга жалб қилиш, тил ўрганиши, касб-ҳунар, китобхонлик ва IТ соҳасига қизиқишини ошириш, бандлигини таъминлаш, умуман, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти.
Наманган давлат педагогика институтида O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши, вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамкорлигида "Бизнес ярмаркаси" ташкил этилди.
Ярмаркада тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган талаба қизлар ўзларининг меҳнат маҳсулларини намойиш этдилар. Ўқишдан бўш вақтларида касб-ҳунар ўрганиб, ҳозирда шу ҳунар ортидан даромад топаётган талабалар ўз тенгқурларини банд қилишга ҳам улгурди.
Ярмаркада Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Абдураҳимова, ЎзЛиДеП Уйчи туман Кенгаши раиси, депутат М.Бўронова, вилоят аёллар тадбиркорлик маркази раҳбари Н.Ибрагимова, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази раҳбари Г.Рапиғалиева ҳамда институтнинг профессор ўқитувчи ва таабалари иштирок этишди.
Бизнес ярмаркаси якунида фаол иштирок этган талабалар эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирланишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат маҳалла еттилиги фаолиятини танқидий ўрганди
16.05.2024, 12:39
-
Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ
16.05.2024, 12:37
-
Депутат эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашди
16.05.2024, 12:32
-
Мономарказ — касбга тайёрлашнинг самарали йўли
16.05.2024, 12:21
-
Ипак қурти боқсангиз меҳнат стажига эга бўласиз ва нафақа олишингиз мумкин
16.05.2024, 12:10
Фикрингизни қолдиринг