Ёш сиёсатчи қизлар билан мулоқот ўтказилди

26.02.2024, 21:58

Ёш сиёсатчи қизлар билан мулоқот ўтказилди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими томонидан “Ёш сиёсатчи қизлар” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда партия фаоллари, ёшлар парламенти аъзолари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди. O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” қошида “Ёш сиёсатчи қизлар” клуби ташкил қилинган бўлиб, 150 нафар ёшлардан ташкил топган.

Тадбирда мазкур лойиҳа тўғрисида тўлиқроқ тушинтириб берилди. Бу лойиҳанинг мақсади талаба қизларни, ёшларни ҳар тамонлама юксалишига кўмаклашиш, улар билан турли мавзуларда жонли суҳбат ва учрашувлар ташкил қилишдан иборат. Шунингдек, ёшларга партия мақсад ва вазифалари, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг ёшларга оид устувор йўналишлари бўйича маълумотлар берилди. 

  • Кўрилди
    238
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+