Маҳалла ободлигида депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда

28.02.2024, 10:53

Маҳалла ободлигида депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Маълумки, айни кунларда мамлакатимизда “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари асосида улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоятидаги Шароф Рашидов тумани “Янги ҳаёт” МФЙ, Арнасой туманидаги “Гулбаҳор” МФЙ, Зарбдор туманидаги “Тараққиёт” МФЙ, Зафаробод туманидаги “Нурафшон” МФЙларда ҳам мазкур мезон асосидаги жараёнлар авжида.

Эътиборли томони, ушбу жараёнларга маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

- Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашида 11 нафар депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда, - дейди партия туман бўлими аппарат раҳбари Шоҳруҳ Ўразбоев. – “Тараққиёт” МФЙда бошланган ободонлаштириш жараёнларининг дастлабки кунлариданоқ улар маҳалладаги еттилик вакиллари ва мутасаддилар билан ҳамкорликда “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонларини жорий этиш билан боғлик чора-тадбирлар, “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш, аҳоли муаммолари, ижтимоий-иқтисодий масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш борасида фаол иш олиб бормоқдалар. “Тараққиёт” МФЙни янги тараққиёт манзилига олиб чиқишга қаратилган вазифалар кўлами кўзни қувонтиргулик. Ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ таъмирланмоқда, янги йўллар қурилмоқда, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ билан таъминлаш яхшиланмоқда. Дептутларимиз ва партия фаоллари томонидан аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Мисол учун, туман прокуратураси ва туман бандликка кўмаклашиш бўлими  билан ҳамкорликда  меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 100 та корхона ва ташкилотлар 348 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Тадбир давомида жами 92 нафар фуқаронинг ишга жойлаштирилишига эришилди. шунингдек, хусусий, оилавий ва бошқа турдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқаролар ҳам депутатлар томонидан алоҳида назоратга олинган.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+