Давлат дастури мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда

05.03.2024, 11:45

Давлат дастури мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда

O’zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий иссиқлик энергияси станциясида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Фармонда халқ манфаатларига йўналтирилган бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитлар яратишдек муҳим мақсадлар илгари сурилган. Айниқса, ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш бўйича аниқ йўналишлар белгиланган. 

“Беш ташаббус олимпиадаси”, хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”) бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари, шунингдек, ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида “Ёш тадбиркор” танлови ташкил этилади. 

– Фармонда барча ўзгаришларнинг негизи ҳисобланган таълим-тарбия тизимида янгича туб ислоҳотларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди ЎзЛиДеП сиёсий Кенгаши масъул ходими Бобур Ҳалимов. – Албатта, бу борадаги мақсадларни амалга ошириш учун етарлича маблағ ажратилади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугунги кунга келиб мамлакатимизда таълим, шу жумладан, ижтимоий соҳа учун харажатлар миқдори давлат бюджети харажатлари умумий қийматининг ярмидан кўпроғини ташкил этмоқда. Ҳар бир учрашувда Юртбошимиз мазкур харажатларни харажат эмас, балки келажак учун қўйилган энг самарали сармоя, деб ҳисоблаб, таълим даражаси ва сифати ҳар қандай давлатнинг истиқболини белгилаб берадиган муҳим омил эканини таъкидламоқда.

Партия “Ёшлар қаноти” томонидан фармонда белгиланган мақсад ва вазифалар “Парламентда ёшларнинг ўрни”, Ёш олимлар лигаси”, Тадбиркорлар клуби”, “Интеллект”, “Сиёсий мунозара” дебат клуби каби партиявий лойиҳалар орқали амалга оширилиши режалаштирилган.

Давра суҳбати якунида корхона ёшлари билан доимий хамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Муҳаммаджон Эшниёзов,
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+