O‘zLiDeP “Обод қишлоқ” Дастури доирасида “Алимардон Диёров” кўчасида 135 метрлик сув қувурини алмаштирга кўмаклашди

13.04.2018, 18:05

O‘zLiDeP “Обод қишлоқ” Дастури доирасида “Алимардон Диёров” кўчасида 135 метрлик сув қувурини алмаштирга кўмаклашди

 “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида Шўрчи туман “Алишер Навоий” маҳалласи, “Алимардон Диёров” кўчасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳам фаол иштирок этмоқда.

– Лойиҳа дорасида аҳолини тоза ичимлик суви ва оқава суви  билан таъминлаш, ички йўлларни асфальтлаш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти, – дейди Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қурбон Шукуров.   –Жумладан, ҳудуддаги 111 метрлик сув қувури 135 метрлик янги сув қувурига алмаштирилди. Эндиликда маҳалла аҳли тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекишмайди.  

Таъкидлаш керак, бу каби ободонлаштириш ишлари воҳанинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Менгбоев Бурон-O'zlideP Шурчи туман Кенгаши раиси2018-04-28 16:07:14

O'zlideP Шурчи туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси Курбон Шукуров деб гурух аъзоси номи нотугри езилган,аслида депутатлик гурухи аъзоси Бурон Менгбоев булиш керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+