Корхонанинг 600 нафар ишчи-ходимлари O'zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирди

22.03.2024, 10:47

Корхонанинг 600 нафар ишчи-ходимлари O'zLiDePга аъзо бўлиш истагини билдирди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши вакиллари Асака туманидаги “Асака текстиль” корхонасида учрашув ташкил қилди. Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Бу йилги давлат дастурида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва фаровон турмуш кечириши учун барча соҳаларда кенг имконият ва имтиёзлар берилаётгани алоҳида эътироф этилди. Ушбу жараёнда партия “Аёллар қаноти” ҳам фаол иштирокчи бўлаётгани таъкидланди.

Учрашув давомида партия вакиллари, депутатлар корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчилар билан самимий мулоқот қилдилар.

- 2016 йилгача бу ер ташландиқ жой эди, - дейди корхона иш юритувчиси Жумагул Юнусова. - Давлатимиз раҳбари тадбиркорларга берган руҳ ва мадад натижасида бу ерда босқичма-босқич янги бинолар қурилиб, 2022 йил августда ишга туширилди. Бугунги кунда 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ “занжир” ташкил этилган.

Мазкур корхонамизга Швейцария, Италия, Туркия, Германия, Япониядан ускуналар келтириб ўрнатилган. У йилига 11 минг тонна ип-калава, 8 минг тонна момиқ ва трикотаж мато, 12 минг тонна ип ва матони бўяш, 6 минг тонна тайёр трикотаж ва сочиқ ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 3 минг 200 киши ишламоқда.

Корхонада хорижий ҳамкорлар талабига асосан сифат назорати, касб ўргатиш маркази ташкил этилган. Бўёқ цехидан чиққан сувни тозалаш иншооти ҳам ишга туширилган.

Учрашув якунида корхонада фаолият олиб бораётган 600 нафар ёшлар, хотин-қизлар партия сафига ўтиш истагини билдирди.

  • Кўрилди
    147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+