Депутат аҳоли мурожаатларига ечим топди

22.03.2024, 12:31

Депутат аҳоли мурожаатларига ечим топди

Маълумки, аҳоли муаммоларини тинглаш ва уларнинг ижобий ечимини таъминлаш, шунингдек ҳар бир инсонда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан, шароитлардан тўғри фойдаланган ҳолда шукроналик туйғусини шакллантириш – жойлардаги маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам муҳим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.  

Туманимизнинг 20-“Дўрмон” сайлов округидан маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланганлигим боис, ушбу ҳудуд аҳолиси билан ўтказиб келинаётган учрашувлар чоғида сайловчилар томонидан илгари сурилаётган муаммоли масалаларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдаман. Аксарият халқ вакилларида бўлганидек, аҳоли ғам-ташвишлари, орзу-умидлари билан яшаш, уларни қийнаётган турмушдаги муаммоларга ечим излаш зиммамга катта масъулият юклайди.

Ўтган 2023 йилнинг ноябр ойида ўтказилган юзма-юз учрашувда тумандаги Султонобод МФЙнинг Юқори Ҳасанхўжа қишлоғида яшовчи аҳоли менга мурожаат қилиб, қишлоқдаги асосий кўчалардан бирининг йўллари ўта таъмирталаб бўлиб қолганлиги учун қиш-қировли ва ёғингарчилик кунларида пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракатида қийинчилик туғдираётганлигини маълум қилган эди. Симёғочларга ўрнатилган тунги ёритиш чироқларидаги носозликлар туфайли қишлоқ хонадонларини электр энергияси билан таъминлашда узилишлар рўй бераётгани ҳам ушбу мурожаатда қайд этилган эди.

Мавжуд муаммолар ўз жойида бориб ўрганилди. Тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамда сектор раҳбарига депутатлик сўрови юборилди.

Депутатлик фаолиятим доирасидаги сайъ-ҳаракатлар самараси ўлароқ орадан кўп ўтмай қишлоқ аҳолисини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этишга муваффақ бўлинди.

Симёғочлар янгисига ялмаштирилиб, қумли йўлларга шағал тўкилди, йўллар текисланди. Амалга оширилган ободончилик ишлари ҳам аҳолини мамнун этяпти.

Азиз Носиров,
Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси
кўп тармоқли поликлиника мудири,
 халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    188
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+