Қонликўллик ёшлар йирик тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишди

22.03.2024, 14:37

Қонликўллик ёшлар йирик тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишди

O’zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши томонидан маҳалла ёшларини тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, уларнинг тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида тумандаги "Kanteks Invest" МЧЖга саёҳат ташкил қилинди.

Мақсад эса ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, касб-хунарга йўналтириш, тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларини янада оширишдан иборат.

Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

O‘zLiDeP дастурида қайд этилганидек, тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатининг ривожланиши қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигига эришишнинг муҳим омилларидан бири саналади. Шу боисдан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик ва фермерликка кенг жалб этиш, уларнинг қобилият ва ташаббусларини рўёбга чиқариш муҳим аҳамият касб этади. 

2019 йилда ишга тушган Қонликўл туманидаги «Kanteks Invest» масъулияти чекланган жамияти тумандаги энг йирик саноат корхонаси ҳисобланади. Бугунги кунда 600 нафардан зиёд ёшлар фаолият олиб бораётган мазкур корхона ҳудуд аҳолисин доимий иш билан таъминлаб қолмасдан, ўз маҳсулотларини чет давлатларига экспорт қиляпти, йилдан-йилга экспорт ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Бугунги кунда корхонада 3 сменада иш ташкил қилинган. Корхонада  ишчилар  учун  барча шарт-шароитлар яратилган. Корхона ўтган йилнинг ўзида 10 411,9 минг долларлик   ип-калава (пряжа) экспорт қилган.

Маҳалла ёшлари корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, ишлаб чиқариш жарёни билан яқиндан танишиб, ўзларига катта таассуротлар олишди. Келажакда тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган иштиёҳ ҳам уйғонган бўлса ажаб эмас.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+