Сайхунобод тажрибаси тобора оммалашиб бормоқда

09.04.2024, 19:54

Сайхунобод тажрибаси тобора оммалашиб бормоқда

Мамлакатимизда долзарб масалалардан бири – бандлик. Иқтисодий ислоҳотлар ёки ҳудудий дастурлар бўлсин, барчасининг замирида иш ўринлари очиш, аҳоли ҳаётини яхшилаш мақсади мужассам.

Президентимизнинг Сайхунобод тажрибасини вилоятнинг чекка худудларига ҳам етказиш, аҳоли даромадини оширишда томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш чоралари юзасидан O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда партиянинг туман Кенгаши депутатларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида Ховос туманида ўрганишлар олиб боряпти.

Жумладан,  ишчи гуруҳ аьзолари "Чирой" МФЙ да меҳнат қилаётган заҳматкаш ўзбек аёллари хонадонида  бўлиб уларга маҳорат дарслари ташкил этилди. Маҳорат дарсида аёлларимизни томорқалардан унумли фойдаланишга, шу етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини ички бозорга олиб чиқиб оила буджетига хисса қўшишларини, оила фаровонлигини ва тинчлигини таъминлашга ёрдам беришлари таъкидлаб ўтилди.

Томорқа эгаси Холида Жўраева ўзининг фаолиятини айтиб ўтиш билан биргаликда аёлларимизга етиштирган лолаларини қандай қилиб ўстирганини, уларни кўпайтириш усулларини ўргатдилар. Бу лолаларни ички бозорга олиб чиқиб, яхшигина даромад олганларини ҳам сир тутмадилар.

Шунингдек "Фарход" МФЙ даги фаол аёлларимиз билан биргаликда маҳалладаги  Саодат Тожиева  хонадонида тайёрланаётган қурт  ва кундалик ҳаётимизда зарур бўлган супурги маҳсулотларини тайёрланаётганини гувоҳи бўлдик. Бу хонадонда 2 сотих ерда кичкинагина тадбиркорликни амалга ошириб, ўз оиласига ойига 5 милионгача даромад олиб киришларини айтиб ўтишди.

Бу тадбиркорлик билан маҳалла аёлларини ҳам яқиндан таништириб, уйда бекор ўтирмасдан бўш ердан унумли фойдаланишни ва қўшни аёллардан тайёр бўлган сут маҳсулотларини олиб истемолчиларга қуритилган холда етқазиб бериш усуллари ҳам айтиб ўтилди. Қолаверса, бу хонадонда гулларга ҳам алоҳида эътибор берилиши, бўш ердан унумли фойдаланиб кўнгилларни яйратадиган гулларни экишгани гувоҳи бўлдик.

  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+