“Яшил макон” лойиҳаси доирасида бухоролик партиямиз фаоллари 500 туп дарахт кўчатлари ўтқазди

09.04.2024, 20:00

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида бухоролик партиямиз фаоллари 500 туп дарахт кўчатлари ўтқазди

Дарахт экиб, боғ яратиш халқимизга хос одат. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган хайрли ҳаракатларда ушбу азалий анъана ўзини юксак намоён этмоқда.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят ва Жондор туман Кенгашлари ташаббуси билан амалга оширилган кўкаламзорлаштириш тадбирида бу янада яққол кўзга ташланди.

Жондор туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги халқаро аҳамиятдаги М-37 магистрал йўлининг Қоракўл ва Жондор туманлари ҳудудидан ўтувчи қисмида барпо этилаётган боғ яратиш ишларида партия вилоят ва туман Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол иштирок этиб, 500 тупга яқин ҳудуд иқлимига мос, иссиқ ва совуқ об-ҳаво шароитига чидамли бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

Тадбирда иштирок этган партия фаоллари бутун юртимиз бўйлаб давом этаётган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари натижасида юртимизнинг барча гўшалари обод ва кўклам бўлаётгани, қолаверса турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг экилиши натижасида атроф-муҳит мусаффолиги ва атмосфера тозалигига эришилаётганлигини таъкидлаб, ушбу хайрли тадбирга иштирок этиш учун барчани чорлаб қолдилар.

  • Кўрилди
    188
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+