Тараққиёт салоҳиятли кадрларга боғлиқ

09.04.2024, 20:10

Тараққиёт салоҳиятли кадрларга боғлиқ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган давлат университети тарих факультети битирувчи талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда партия Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Ғаппарова ва вилоят Кенгаши бўлим мудири Элдорбек Жўраевлар дастлаб Давлатимиз раҳбарининг шу йилнинг 25-26 март кунлари Наманган вилоятига қилган ташрифи, унда белгилаб берилган устувор вазифалар, жумладан, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, иш билан таъминлаш бўйича катта лойиҳаларга эътиборни қаратдилар.

Эндиликда маҳаллалардан тўрт минг хонадонни танлаб олиниб, уларга гулчилик, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик каби йўналишларда амалий ёрдам берилади ва бунда ёшлар ҳам фаол иштирок этишлари лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, улар ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидпан ҳам  фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, партиянинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ҳақида ҳам ёшларга маълумотлар берилди. Талабаларда, айниқса, партия тавсияси билан давлат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар, тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқотда фаол, намунали ёшлардан бир нечтаси амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига олинди, 5 нафари  партия сафига қабул қилинди

  • Кўрилди
    195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+