Аҳоли муаммолари халқ вакили назоратида

16.04.2024, 13:45

Аҳоли муаммолари халқ вакили назоратида

Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгаши депутати Ҳамза Рўзиев ўз сайлов округида сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилиб келмоқда.

Халқ вакили ташаббуси билан Ғиждувон тумани “Тахтахон” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида фуқароларни қийнаб келаётган мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида аҳоли билан учрашув ўтказди.   

Мазкур тадбирда вилоят ҳамда Ғиждувон туманидан малакали ҳуқуқшунослар ва нотариуслар жалб қилинди. Учрашувда “Тахтахон”, “Зарафшон”, “Қассобон”, “Буктарой” маҳаллаларидан 72 нафар фуқаролар иштирок этиб, улар томонидан кўтарилган оилавий муносабатлар, ер ва уй-жой, суд-ҳуқуқ масалалари, банк кредитлари ва тадбиркорлик, таълим ва тиббиёт ҳамда айрим соҳалардаги жиноий масалаларга оид муаммоларга депутат ва тегишли мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.

Учрашув давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг 19 тасини ер ва уй-жойга оид кадастр масалалари, 11 тасини бандлик ва нафақа, 5 тасини ворислик ва мерос ҳуқуқи, 5 тасини банк кредит ва тадбиркорлик, 2 тасини жиноий масалалар, 7 тасини алимент ундириш ва оилавий низолар, 8 тасини субсидия ва ипотека кредити, 4 тасини таълим ва тиббиёт соҳасидаги масалалар ва яна 11 та аҳолини қийнаётган бошқа долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар ташкил этди.

Шунингдек, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг соғлиқни сақлаш йўналишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Ғиждувон туманининг “Соҳибиён” ҳамда “Зарафшон” МФЙ ҳудудларида депутатлик назорати тадбирлари олиб борилди.

Ҳудуддаги 68-Соҳибиён оилавий поликлиникаси ҳамда “Зарафшон” оилавий шифокорлик пунктига ташриф буюрилиб, тиббий-профилактик чора-тадбирларнинг амалдаги ижроси ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида “Арабон”, “Палонзе” қишлоқларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратилаётган дори-дармонлар, тиббий кўриклар ҳамда скрининг текширувларининг олиб борилиши ҳам батафсил кўриб чиқилиб, ҳудуддаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли соҳа масъулларига зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

  • Кўрилди
    110
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+