Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2023 йил бюджети ижроси ва 2024 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида Ҳ И С О Б О Т

16.04.2024, 16:54

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2023 йил бюджети ижроси ва 2024 йил  бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида  Ҳ И С О Б О Т

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 3 декабрда давлат рўйхатидан ўтказилди ва 2006 йил 18 январда 563-п-сон билан қайта рўйхатдан ўтказилган.

Партия ўз молиявий-хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган "Сиёсий партияларнинг устав фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисида" Низомга ва бошқа қонун хужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Ташкилий-таркибий жиҳатдан партия 14 та юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий Кенгашлари ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмаган 208 та туман ва шаҳар партия бўлимларидан иборатдир. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган ҳолда молиялаштирилади.

2023 йил давомида партиянинг ижроия аппаратларида 469 киши фаолият юритди, жумладан Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аппаратида 57 киши, ҳудудий партия ташкилотлари ва туман (шаҳар) кенгашларида 412 киши.

2023 йил 1 январь ҳолатига партиянинг барча бўғинида бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган штат бирлиги 469 ташкил этди, жумладан Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аппаратида 57, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари аппаратларида 204, шунингдек 208 туман (шаҳар) кенгашлари аппаратларида. Қўшимча штат бирликларини таъминлаш хўжалик ҳисобидан жойларда амалга оширилади.

Партия Уставига мувофиқ партияни молиялаштириш манбалари ҳудудий партия ташкилотлари ҳисоб рақамларига келиб тушган аъзолик бадаллари, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар, юридик шахслар ва фуқароларнинг хайрия ёрдамлари, амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа барча тушумлар ҳамда Давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан иборат.

2023 йил 1 январь ҳолатига партиянинг ҳисоб рақамларидаги қолдиқ маблағлар 7 млрд. 474,5 млн. сўмни ташкил қилган. 2023 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига жами 61 млрд. 291,0 млн. сўм келиб тушган, жумладан, устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 39 млрд. 905,7 млн. сўм, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун 4 млрд 913,8 млн. сўм, Махаллий Кенгашлар депутатлигига қайта сайловида иштирок этиш учун 18,0 млн. сўм, аъзолик бадалларидан 8 млрд. 794,6 млн. сўм, тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромад 226,8 млн. сўм, ҳомийлик ва хайрия ёрдамларидан 7 млрд 175,9 млн. сўм ва бошқа тушумлар 256,4 млн. сўмни ташкил этган.

Партиянинг 2023 йилдаги Устав фаолиятини амалга оширишга қаратилган харажатлар 57 млрд. 326,7 млн сўмни ташкил этди, жумладан, иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар 35 млрд. 319,4 млн. сўм, хизмат сафари харажатлари 179,1 млн. сўм, дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар 7 млрд. 451,3 млн. сўм, асосий воситаларни сотиб олиш харажатлари 4 млрд. 870,4 млн. сўм, товар моддий захираларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар 352,1 млн. сўм, коммунал хизматларга харажатлар 508,8 млн. сўм, алоқа ва ахборот хизматлари 441,7 млн. сўм, ёқилғи харажатлари 409,4 млн. сўм, ижара харажатлари 202,8 млн. сўм, сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш 889,3 млн. сўм, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун 4 млрд 913,8 млн. сўм, махаллий Кенгашлар депутатлигига қайта сайловида иштирок этиш учун 18,0 млн. сўм ва бошқа харажатларга 1 млрд. 770,6 млн. сўм сарфланди.

Партиянинг банк ҳисобварақларида 2024 йил 1 январь ҳолатига қолдиқ маблағлар 11 млрд. 438,9 млн. сўмни ташкил этди.

2024 йилда Партия бюджети 75 млрд. 388,3 млн. сўмни ташкил этилиши кутилмоқда, шундан 43 млрд. 549,4 млн. сўм давлат бюджетидан ажратиладиган, 13,0 млрд. сўм аъзолик бадаллари ҳисобидан келиб тушадиган, 7 млрд. 150 млн. сўм хайрия ёрдамлари ҳисобидан келиб тушадиган, 250 млн. сўм тадбиркорлик фаолиятидан келиб тушадиган ва 11 млрд. 438,9 млн. сўм ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлардир.

Партиянинг 2024 йилдаги бюджетининг асосий кўрсаткичлари қуйидагича тартибда молиялаштирилиши режалаштирилди. Партиянинг иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларига 52 млрд. 772 млн. (70 %), хизмат сафари харажатларига 754 млн. (1 %), дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатларга 7 млрд. 539 млн. (10 %), алоқа ва ахборот хизматларига 2 млрд. 262 млн. (3 %), асосий восита ва товар моддий захираларни сотиб олишга 5 млрд. 277 млн. (7 %), коммунал хизматлар, ёқилғи, ижара, газетани қуллаш учун, сақлаб туриш ва жорий таъмирлашга 3 млрд. 769 млн. (5 %) ҳамда банк хизмати, суғурта, обуна, касаба уюшмаси ва бошқа харажатларига 3 млрд. 015 млн. (4 %) режалаштирилган.

2023 йилда партиянинг Марказий назорат-тафтиш комиссияси ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолияти тасдиқланган режа асосида йил давомида худудий партия ташкилотлари томонидан партия Устави талаблари ҳамда партия интизоми тамойилларига риоя этилиши, аъзолик бадалларининг тўланиши ва келиб тушаётган маблағлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши ва Низомда белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш бўйича тафтиш назоратлари ўтказилди.

Шунингдек, Марказий назорат-тафтиш комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг молиявий аудити якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда ижроси таъминланди.

  • Кўрилди
    82
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+