Қарши шаҳридаги ёшлар кичик саноат зонаси ҳамда касаначилик маркази фаолияти билан танишилди

18.04.2024, 14:41

Қарши шаҳридаги ёшлар кичик саноат зонаси ҳамда касаначилик маркази фаолияти билан танишилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова Қарши шаҳридаги 2 гектар майдонда ташкил этилган ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди.

Мазкур санаот зонаси 20 лотга мўлжалланган бўлиб, 20 лотнинг барчаси тадбиркорликни йўлга қўйган ва ёшларга ажратиб берилган.

Асосан фаолияти аҳоли учун тикувчилик, МДФ ва акфа эшик ромлари, полиэтелин пакет маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва тайёрлашга ихтисослашган саноат зонасида янги иш ўринлари яратилиб, ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ёшларни ҳунармандчиликка жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Саноат зонасида тадбиркор ёшлар билан мулоқот чоғида ижро органлари томонидан зарур шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, коммунал хизматлар ҳам ташкил этилганлигини билдириб ўтишди.

Ёш тадбиркорлар маҳсулотларнинг реализациясида буюртмалар асосида ишлаётганлиги, солиқлар тўлови масаласида солиқ органлари тушунтиришлар олиб боришлари лозимлиги, айрим пайтларда электр энергиясида бўлаётган сабабсиз узилишлар иш фаолиятларига таъсир кўрсатаётганлигини билдириб ўтишди.

Шунингдек, Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида фаолият кўрсатаётган касаначилик маркази фаолияти ҳам ўрганилди.

Ёш тадбиркор Хайринсо Қурбонова раҳбарлик қилаётган марказда 53 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, тикувчилик мутахассислиги бўйича “Ёшлар дафтари”га киритилган қизлар бепул мутахассисликка ўргатилиб келинмоқда.

Марказда қўл меҳнати билан яратилган миллий кашта ва сўзаналарнинг харидорлиги ошиб бормоқда, дейди ёш тадбиркор. Бир йил мобайнида шу кунга қадар марказда 200 нафардан ошиқ ёш қизлар ўқитилиб, касбга йўналтирилмоқда ва ҳозирда улар тадбиркорлик билан мустақил равишда шуғулланиб келишмоқда.

Ўз навбатида чеварлар марказда буюртмалар асосида тикувчилик маҳсулотларини сотишиб, солиқлардан озод этилганлиги катта имтиёз эканлигини алоҳида эътироф этдилар.

Қарши шахрида ва Қарши туманида ўтказилган ўрганишлар чоғида турли соҳа вакиллари ва ёш тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотларда олинган бир қатор таклифлар юзасидан тегишли маъсуллар билан гаплашилиб, масалалар юзасидан ечими бўйича чора-тадбирлар белгиланиши борасида келишиниб олинди.

 

  • Кўрилди
    82
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+