Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ўрни қандай?
21.04.2024, 12:40
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев ва Адҳам Шодмонов, O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари Ургут туманидаги “Sattor medikal center” тиббий диагностика ва даволаш хизматлари маркази фаолияти билан танишди.
Учрашувда мамлакатимизда хусусий мулкка, тадбиркорликка, хусусан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга бўлган эътибор ва шарт-шароитлар хусусида сўз борди.
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 60 ўринли замонавий клиникада 173 та шифокор ва ҳамширалар 18 та йўналишда нафақат Ургут туман аҳолиси балки қўшни вилоятлар, қўшни туманлар, Тожикистоннинг Ургутга яқин ҳудудларидан ҳам келаётган беморларга сўнги русмдаги замонавий аппаратларда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, килиниканинг малакали мутахассислари нафақат вилоят балки хорижлик мутахассис шифокорлар билан ҳам доимий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани инсонлар саломатлиги йўлида муҳим омил бўлмоқда.
Учрашув давомида соҳа мутахасислари бугунги кунда хусусий клиникаларда дунё стандарт талабаларига жавоб берадиган тиббиёт жиҳозларни олишда субсидиялар ва кридетлар олишда имтиёзлар бериш таклифларини илгари суришди.
Халқ вакиллари Ургут тумани Мерганча массивида жойлашган “ELITE-ELEKTRO-GROUP” МЧЖда ҳам бўлди.
Мазкур МЧЖ да кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилади. Корхонада 60 нафардан ортиқ ишчи-хизматчиларнинг бандлиги таъминланган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғистон, ва Тожикистон Республикаларига экспорт қилиниб, маҳаллийлаштириш даражаси 85 фоизга етказилди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг