БухДУда “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида мулоқот ўтказилди

21.04.2024, 13:41

БухДУда “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида мулоқот ўтказилди

 Бугунги кунда O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ёшлар иштирокини таъминлаш, депутатлик фаолияти билан яқиндан танишиши учун имконият яратиш мақсадида кўплаб тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Партия вилоят Кенгаши ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Бухоро давлат Университетида “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда ҳам айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, маҳаллий Кенгаш депутати, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Бобомурод Очилов талаба-ёшларга қонунларни муҳокама қилиш, қабул қилиш жараёнлари, қонунлар ижроси, шунингдек, талабаларнинг парламент фаолияти ҳақида назарий билимини ошириш, таълимни бевосита амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил тушунтириш бериб ўтди.

Бундай тадбирларни ташкил этишдан кўзланган мақсад- ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзларининг интеллектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун зарур бўлган тавсиялар беришдан иборатдир, -дейди партия вилоят Кенгаши ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Шерзод Аҳадов.

Тадбир давомида ёшларга бугунги кунда долзарб қонунларни қабул қилиш, давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, парламент ҳамда депутатлик назоратини олиб бориш, ижро органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигини ошириш парламент фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканлиги қайд этилди.

Тадбир якунида талаба-ёшларнинг парламент фаолиятига тааллуқли кўплаб саволларига ташкилотчилар томонидан жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+