Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди

06.05.2024, 13:39

Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди

Тадбирдан кўзланган мақсад замонавий экологик тоза саноат корхонасини намойиш этиш ва турли йўналишдаги жамоалар вакиллари билан тажриба алмашиш ва келгусида ҳамкорлик қилиш учун бир майдончада бирлаштиришдан иборат.

Тадбирда O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Дилшод Шоумаров, партия фаоллари, завод раҳбаряти ҳамда ходимлари иштирок этди.

TMZ — бу Марказий Осиёдаги энг йирик совуқ ҳолда ёйилган рух ва полимер қопламали пўлат прокат ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ўз соҳасидаги экологик тоза корхоналардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда корхона дунёнинг 15 дан ортиқ давлатига, хусусан, Афғонистон, Тожикистон, Озарбайжон, Грузия, Россия, Қозоғистон, Беларусь ва МДҲнинг бошқа давлатларига ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари Германия, Польша, Латвия, Литва, Эстония ва Финляндияга маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Корхона жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг ("Danieli" компанияси, Италия) замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Бу ерда технология ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича илғор ютуқлар жорий этилган бўлиб, бу жараённи чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларига мувофиқ амалга ошириш, атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга ёрдам беради, бу эса заводга “Яшил корхона” мақомига эга бўлиш имконини яратади. Уч йиллик фаолият давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун 5,0 миллион евродан ортиқ сармоя киритилди. 2024 йилда TMZ “тоза энергия”, “тоза ҳаво” экологик лойиҳаларига, шунингдек, уларни сотиш ва утилизация қилиш учун чиқиндилар ҳажмини камайтирадиган янги технологияларни жорий этишга сармоя кирита бошлади.

TMZ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда. Корхона ҳудуди ва унга туташ ҳудудга 12 500 туп дарахт ва бута кўчатлари экилди. Жорий йилда яна 1 500 туп кўчат экиш режалаштирилган.

O'zLiDeP вакиллари корхона фаолияти ва экология соҳасидаги ютуқлар тақдимоти, ишлаб чиқарувчилар хомашёларини маҳсулот қилиб қайта ишловчиларнинг Эко ярмаркаси билан танишдилар. Шунингдек, корхона ҳудудида O'zLiDeP боғи ташкил этилиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди. Ушбу боғ Экологик маданият ва жозибадорликни янада ошириш имконини беради.

  • Кўрилди
    175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+