Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда

06.05.2024, 16:16

Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда

Шеробод тумани "Буюк ипак йўли" маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Соҳиба Фозилова хотин-қизларга берилган имкониятдан фойдаланиб, банкдан 50 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Бу маблағга печ сотиб олиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цехни ишга туширди.  Ҳозирги кунда бу ерда 18 нафар аёл меҳнат қилади.

"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танлови доирасида унинг иш фаолияти ўрганилди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, сотув ҳажми ва бошқа ҳамкорлик алоқалари қай даражада йўлга қўйилгани ишчи гуруҳ томонидан баҳоланди.

Танлов доирасида  тумандаги "Буюк ипак йўли" маҳаласи тадбиркори Насиба Хамидованинг ҳам фаолияти ўрганилди. Маҳаладаги 12 нафар хотин-қизни ишли қилган аёл тадбиркор ҳозирда 10 нафардан ортиқ ўқувчиларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатмоқда.

Қумқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида ҳам мазкур кўрик-танловнинг маҳалла босиқичи юқори савияда ўтказилди. Дастлаб, партия вакиллари маҳалладаги тадбиркор Юлдуз Худойқулованинг иссиқхонасида бўлишди. 7 сотих ерга 2 та иссиқхона ташкил этган тадбиркор, помидор, булғор қалампири ҳамда бодринг каби полиз маҳсулотларни етиштирмоқда. Даромади ҳам ёмон эмас. Тадбиркорнинг сўзига кўра йилига шу иссиқхонанинг ўзидан 35 миллион сўм даромад олади.

Шунингдек, маҳалладаги "Тўлқин Тангриқулов" оилавий корхонаси раҳбари Дилфуза Шаймарданованинг тадбиркорлиги ҳам ўрганилди. Ушбу тадбиркор ҳам 12 нафар хотин-қизни ишли қилган. 30 нафардан ортиқ шогирд тайёрламоқда. Асосан, тикувчилик билан шуғулланиладиган корхонада барча дастгоҳлар етарли. Ишчи гуруҳ вакиллари тадбиркорларнинг фаолиятидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда баҳолашди.

 ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти матбуот хизмати

  • Кўрилди
    187
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+