O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди

06.05.2024, 16:18

O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди

Ушбу ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумдан кўзланган асосий мақсад, Фарғона Политехника институти талаба ёшларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, ёшларни сиёсий, ҳуқуқий ва қонунчилик соҳасидаги билмларини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик, бизнес соҳасидаги кўникмаларини шакиллантириш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги қонунлар мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш шунингдек, тадбиркорлик, бизнес фаолиятидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборатдир.

Ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш мақсадида партия томонидан амалга оширилаётган “Ёш сиёсатчилар кулуби”, “Парламентда ёшларнинг ўрни”, “Тадбиркорлик кулуби” лойиҳаларини мазкур институтда таҳсил олаётган талабалар ўртасида ўтказилиши юзасидан келишувга эришилди.

Тадбир сўнгида партия фаолияти ва тадбиркорлик, бизнес соҳасидаги талаба ёшларни қизиқтирган барча саволларга партиянинг масъул ходимлари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+