Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда

09.05.2024, 16:19

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда

Ҳар йили юртимизда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз, энг аввало, уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг порлоқ хотирасини ёдга оламиз. Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

O'zLiDeP Бухоро вилоят, туман ҳамда шаҳар Кенгашлари фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт ортида хизмат қилган фахрийларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Хусусан, партия вилоят Кенгаши раиси Обиджон Хамидов бошчилигида ушбу Кенгаш масъуллари ва фаоллари Бухоро шаҳри Ширбудин МФЙда истиқомат қилиб келаётган Райде Ресутова ҳамда Катизе Менсеитоваларнинг хонадонида бўлдилар. Улар билан самимий суҳбат қуриб, байрам билан табрикладилар, совға-саломлар улашдилар. Бугунги тинч, осуда ҳаёт замирида уларнинг катта ҳиссаси борлигини таъкидлаб, ўз миннатдорчикларини билдирдилар.

Ўз навбатида фахрий онахонлар ҳам партия фаоллари ҳамда депутатларнинг йўқловидан кўнгиллари шод бўлиб, қўлларини дуога очган ҳолда Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, эл-юртимиз тинч-омон бўлишини тиладилар.

  • Кўрилди
    183
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+