Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

28.06.2024, 10:40

Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

Ёшлар ойлиги доирасида O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан вилоят “Ишга мараҳамат” Мономаркази билан биргаликда “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда  депутатлар, партия фаоллари ҳамда мономарказда касб-ҳунар сирларини ўрганиш иштиёқида бўлган ёшлар иштирок этишди.

Тадбир давомида мамалкатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, йигит-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бу борада O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Тадбир давомида сўз олганлар барча ёшларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сафида бўлишга чорладилар.

Тадбир сўнгида ёшлар  мономарказда яратилган шароитлар билан янада яқиндан танишдилар.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    112
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+