Сайловчиларнинг мурожаатларини ҳал қилиш чоралари кўрилди

28.06.2024, 10:51

Сайловчиларнинг мурожаатларини ҳал қилиш чоралари кўрилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова Бувайда туманида аҳоли билан бевосита мулоқот қиляпти, муаммолари ва таклифларини ўрганяпти.

Учрашувлари давомида маҳалладаги аҳоли вакилларини, ёшларни, хотин-қизларни мурожаатларини тинглаб, уларни ижобий ечим топилишига кўмаклашмоқда.

Хусусан, Бувайда туманидаги “Элобод” МФЙда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан самимий мулоқот қилди.

Депутат билан суҳбатда касб-ҳунарга ўқиш, ҳунар ўрганиш, ишли бўлиш, бизнесини бошлаш, нафақага чиқиш, тиббий кўрикдан ўтиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Депутат хотин-қизлардан келиб тушган барча мурожаатларни ўз назоратига олди ва уларнинг ечими бўйича тегишли ташкилотлар орқали ҳал қилиш чораларини кўришини билдирди.

Халқ вакилининг кейинги манзили “Бачқир” МФЙда истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг ҳам муаммо ва таклифларини ўрганди. Хусусан, ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган Булутбоева Захрохон хонадонида бўлиб,қизи Турғунова Ёдгорани ўқиши масаласидаги мурожати билан суҳбатлашди.

Учрашувлар давомида билдирилган барча мурожаатлар депутат назоратига олинди.

  • Кўрилди
    112
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+