Мингдан ортиқ шогирди бор

28.06.2024, 11:11

Мингдан ортиқ шогирди бор

O‘zLiDeP томонидан ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл – 2024” кўриктанловининг Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллалар саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 12 нафар тадбиркор аёл туман босқичида беллашдилар.

Миллий либослар ва кашталар тикиш билан миллийлигимизни бутун дунёга намоён этиб келаётган, юздан ортиқ шогирдлари бандлигини таъминлаган Сузук ота маҳалласилик Мадина Қосимбоеванинг ишлари ҳаммани лол қолдирди. Ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланувчи Муслимахон Абдурашидхонова давлатимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан руҳланган ҳолда ўз фаолиятини бошлагани, аёллар бандлигини таъминлаш, уларни оилаларига даромад олиб киришларига сабаб чи бўлаётганидан мамнунлигини айтди.

Тадбиркор аёлларнинг фаолиятлари кўрик танлов низомига мувофиқ баҳоланди. Хусусан, 3-ўринни қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқараётган “Имон барака лаззат” МЧЖ раҳбари Мавжуда Муртазаева эгаллади. Унинг  маҳсулотлари Тошкент шаҳридаги барча “Корзинка” савдо марказларига етказилади ва ҳозирги кунда 15 нафар аёлнинг бандлигини таъминлаган.

2-ўринга эса нозик қўллари билан ёғочга нақш ўйишни санъат асари даражасига олиб чиққан ва ҳозирги кунда  20 нафарга яқин опа-сингилларимиз бандлигини таъминлаган “National art by Muslima” бренди остида фаолият юритувчи наққош Муслимахон Абдурашидхонова муносиб деб топилди.

1-ўрин соҳибаси Мадина Қосимбоевани таърифлашга сўз топиш қи йин. Тадбиркор “Suzani by Kasimbaeva” бренди остида фаолият юритади. Шогирдлари мингдан ошибди! Дунёнинг деярли барча давлатларига ўзбегимнинг миллий кийимлари, костюм, пальто, сумка, сочиқ, дастурхонларни етказиб беради. Ишчилари 47 нафар. Шу билан бирга  ногиронлиги бўлган аёлларни хонадонларидан чиқмаган ҳолда меҳнат қилиб, даромад топишларига кўмаклашмоқда. Уларга хомашёларни етказиб беради.

Иштирокчилар партиянинг эсдалик совға, диплом ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    117
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+