Мустақиллик – буюк неъмат

25.08.2018, 18:15

Мустақиллик – буюк неъмат

O‘zLiDeP Бекобод туман Кенгаши томонидан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Мустақиллик – фахримиз, ифтихоримиз ва келажагимиз” мавзуида тадбир ўтказилди. 

Тадбирда истиқлолимизни асраб-авайлаш, юртимиз иқтисодиётининг таянчи бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнесга оид билимларини бойитиш каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

– Мустақиллик энг улуғ, энг азиз неъмат. Бугун биз эришган, эришажак юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир, – дейди O‘zLiDeP Бекобод тумани Кенгаши аппарат раҳбари А.Расулов. – Шу боисдан, мустақиллик байрами ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Эътиборлиси эса, ҳар йилги байрам тадбирлари ўзгача маъно-мазмун касб этадиган шиор остида нишонланади. Бу йилги байрам “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этмоқда.

Тадбирда шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. Истиқлолимиз, унинг беқиёс неъматлари, тинч ва осо­йишта ҳаётимизнинг қадр-қиммати ҳақида ёшларга аниқ мисоллар асосида тушунчалар берилди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3303
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O'zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-26 11:56:12

Мустақиллик халқимизнинг буюк орзуси. Биз бахтиёр юрт эгалари шундай кунларга эришдик, азалий орзуимиз ушалди.Эндиги мақсадимиз янада яхши, савобли ишлар билан юртимизни гуллаб яшнашига муносиб ҳисса қўшишдир. Барчамиз учун улуғ ва мўътабар байрам, мустақиллик байрами муборак бўлсин.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-26 09:39:01

Мустақиллигимиз барчамизга муборак бўлсин, давлатимиз доим гуллаб-яшнасин!


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-26 09:39:01

Мустақиллигимиз барчамизга муборак бўлсин, давлатимиз доим гуллаб-яшнасин!


Носирова Шоира Навоий вилояти Кармана туман Кенгаши депутати2018-08-26 07:21:19

Энг улуғ байрамимизни кенг халқ оммаси билан, кўтаринки руҳда, юксак байрамона тарзда кутиб олиш ва бундай тадбирларнинг ўтказилиши мустақиллик байрами мазмун-моҳияти, унинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида тушунчалар халқ онги, дунёқарашини ўзгартиришда муҳим аҳамият касб этади. Байрам муборак бўлсин, азиз партиядошлар!


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-25 20:05:28

Энг улуғ, энг азиз байрамимизни кенг халқ оммаси билан, кўтаринки руҳда, юксак байрамона тарзда кутиб олишда байрам олдидан ўтказалаётган бундай тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Тадбирда мустақиллик байрами мазмун-моҳияти, унинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида теран тушунчалар берилади, бу нарса халқ онги, дунёқарашини ўзгартиришда муҳим аҳамият касб этади. Байрам муборак бўлсин, мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-25 18:51:23

Хакикатдан хам Мустақиллигимиз- бу энг улуғ, энг азиз неъмат. Мамалакатимиздаги барча эришилган юксак марралар, тинчлигимиз, шу истиқлол шарофатидандир. мустакилликнинг обадий булишини таъминлашда ва жамиятимизнинг ривожланишида биз хар биримиз катта масъулият билан ендашишимиз зарур. Байрамлар барчага муборак булсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+