Бош қомусимиз – бахтимиз кафолати

30.11.2018, 16:57

Бош қомусимиз – бахтимиз кафолати

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Конституция – демократик ҳуқуқий давлат қуриш кафолатидир” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Унда O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раиси О.Бутаев, туман ҳокими Ф.Заиров шунингдек, прокуратура, ИИБ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва маданий, маънавий-маърифий юксалишининг қонуний асоси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли кафолати бўлган Конституциямизни чуқур ўрганиш ва унинг устуворлигини таъминлаш тараққиётимиз кафолати экани таъкидланди.

– Истиқлол суверен, демократик, адолатли ва ҳуқуқий давлат ҳамда эркин фуқаролик жамияти барпо этишдек устувор мақсадимизни рўёбга чиқаришга имкон берди, – дейди туман ҳокими Фахриддин Заиров. – Чунки мамлакатимизда олиб борилаётган туб демократик ўзгаришларнинг ҳуқуқий кафолатлари Конституция ва миллий қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган. Бунда амалдаги қонун ҳужжатларига халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принциплари муҳим омил бўлмоқда.

Тадбирда охирги икки йил давомида айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётгани таъкилданди.

     С.РАСУЛОВ,

 Халқ депутатлари Нуробод

туман Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-12-07 19:19:40

Мамлакатимизнинг асосий қонуни-Конституциямизни чуқур ўрганиш, унда белгилаб қўйилган асосий қоида ва нормаларни таҳлил эта билиш, уларга тўлиқ ва сўзсиз амал қилиш, бу қоида ва нормаларнинг жамиятда амалга ошишида кўмаклашиш-ҳар бир инсоннинг фуқаровий бурчидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+