Тарбия гўдакликдан бошланади, касбга ўргатиш – ёшликдан

25.12.2018, 18:14

Тарбия гўдакликдан бошланади, касбга ўргатиш – ёшликдан

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Қизилтепа туманидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Тарбия гўдакликдан бошланади, касбга ўргатиш – ёшликдан” шиори остида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.  

–Фарзандлар ҳар томонлама баркамол, маънавияти бой, юксак ахлоқ соҳиби бўлиб вояга етишида ота-онанинг ўрни катта, – дейди O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Муҳаммаджон Эшниёзов. – Ота-она қанчалик саводли, кенг дунёқарашли бўлса, фарзанд ҳам шу қадар маънавиятли бўлиб вояга етади. Демак, бугун фарзандимиз тарбияни бузадиган одатларга вақт ажратмаслиги учун ҳар бир ота-она, аввало ўзи масъул эканини унутмаслиги лозим.

Тадбирда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаси экани қайд этилди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+