O’zLiDeP кўмагида Муҳаммаджон Умаровга туман заҳирасидаги ерлардан 2.70 гектар ер майдони ажратилди
25.01.2019, 19:47
Муҳаммаджон Умаров Андижон туманидаги Катта гузар маҳалласи Узун кўчасида истиқомат қилади. Уни тадбиркорликнинг балиқчилик йўналишида фаолият бошлаш истагида бизнес лойиҳа тузганига анча бўлди. Ҳатто бу лойиҳа туман ҳокимлиги мутасаддиларига ҳам таниш. Бироқ айрим масъулларнинг лоқайдлиги сабабли унга ҳалигача ер ажратилгани йўқ.
“Отанга бор, онанга бор” деган гап сўзлардан тоқати тоқ бўлган фуқаро охир-оқибат бу масалада O’zLiDeP Андижон туман Кенгашидан кўмак сўради. Унинг мурожаати билан ҳужжатлар, сўралган ер майдони, бизнес лойиҳа атрофлича ўрганилди.
–Тумандаги Т.Мирзаев массивининг Отчопар маҳалласида туман захирасига олинган ерлар бор эди, – дейди М.Умаров. –Ана шу ерлардан имкониятимизга етарлисини сўрагандик. Тўғри, партияга келгунча бир қадар оворагарчиликка дуч келдик. O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши мутасаддиларига раҳмат! Уларнинг ёрдами билан ўша ҳудуддаги 2.70 гектар ер майдони балиқчилик фаолиятини йўлга қўйишимиз учун ажратилди.
Таъкидлаш керак, айни чоғда лойиҳада кўрсатилган дастлабки ишлар бошланган. Тадбиркор эса партия кўмагидан хурсанд.
Дилшодбек АБДУЛЛАЕВ,
O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг