O‘zLiDeP вакиллари урганчлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эсдалик совғаларини топширди

07.05.2019, 15:55

O‘zLiDeP вакиллари урганчлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эсдалик совғаларини топширди

Урганч шаҳри “Хонқа” кўчаси 90-уйда яшовчи Жобберган ота Қаландаров бу йил 98 ёшга тўлиб, кексалик гаштини суриб юрган фахрийлардан. Отахоннинг айтаётган сўзлари авлодлар учун ибрат мактаби.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят бўлими вакиллари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жобберган ота хонадонига борди. Ташриф давомида партия вакиллари отахонга ўз самимий тилакларини билдириб, улар билан дилдан суҳбат қилди.

Урганч шаҳрида кексалик гаштини сураётган Оллаберган ота Худойберганов ҳам айни баҳорда 94 ёшни қарши олди. Унинг дуосини олиш, байрам билан қутлаш мақсадида хонадонига келган партия вакилларига  отахон эзгу ниятларини билдирди.

 “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳам 74 йил бўлди. Аммо эсласанг, кечагина ўша мудҳиш воқеалар юз бергандек кўз олдингда гавдаланади. Яратганга шукр, бизга шундай дориломон кунларни кўриш насиб этди. Илоҳим, тинчлигимизга кўз тегмасин!”, – дейди  Оллаберган ота.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Собиржон ота Қурбонов ҳам бугунги дориломон кунлардан бехад мамнун. Оиласи даврасида тинч, осуда ҳаёт кечирмоқда.

“Президентимизга раҳмат, ҳар йили байрам арафасида бизни пул мукофотлари, совға-саломлар билан сийлайди. Мана, бу йил ҳам 7,5 млн. сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирландик. Бундай юксак эҳтиром ва эътибордан жуда мамнунмиз. Ҳар доим қўлимиз дуода – Ватанимиз осмони абадий мусаффо бўлсин!, – дейди Собиржон ота.

 Учрашувда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1043
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+