Чимбойлик тадбиркорлар тиббий ниқоблар тикиб, аҳолига бепул тарқатмоқда
24.03.2020, 17:05
Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, вируснинг барвақт олдини олиш, ундан тўлиқ ҳимояланиш, тозаликка риоя қилиш ва аҳолига керакли тиббий воситалар, ниқоблар билан таъминлаш мақсадида O’zLiDePнинг электорат вакиллари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, тадбиркор Венера Сатуллаева ҳам анчадан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. “Венера Сатуллаева” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикувчилик цехида 5 нафар хотин-қизлар доимии иш билан таъминланган.
- Юртимизга коронавирус инфекциясининг кириб келишини эшитган кундаёқ, тиббий ниқобларни тикиш ишларига киришдик, - дейди тадбиркор В. Сатуллаева. - Ҳозирги кунда туман аҳолиси учун тикув цехимизда тиббий ниқобларни тикиб, аҳолига бепул тарқатиб беряпмиз. Ушбу акцияда қолган тадбиркорларимизни ҳам фаол иштирок этишга даъват қиламиз.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг