O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши сирдарёликларга саховат кўрсатди

22.05.2020, 13:46

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши сирдарёликларга саховат кўрсатди

Сардоба сув омборида рўй берган фалокат туфайли жабр кўрганларга  кўмаклашиш мақсадида O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг инсонпарварлик ёрдами Жиззах вилоятига етиб борди. Жабрланганларнинг бир қисми Жиззах вилоятига жойлаштирилган бўлиб, Қашқадарёдан олиб борилган кўрпа-тўшак, идиш-товоқ, тиббий дори-дармон, антициптик воситалар, ювиш воситалари, рўзғор буюмлари, болалар кийим-кечаклари етказилди.

Бу инсонпарварлик ёрдами O'zLiDeP Қашқадарё вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, фаол партия аъзолари, тадбиркор ва ишбилармонларларнинг эҳтиёжманд оилаларга беғараз кўмагидир. Зеро, юракдан чиқариб қилинган савобли ишларнинг қадр-қиммати баланд бўлади.

- Бошига ташвиш тушганда бир-бирига кўмак бериш, моддий қўллаб-қувватлаш халқимизга хос улуғ фазилатдир, - дейди O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Арзиқул Шеров. –Бу туйғуларнинг бардавомлигини Сирдарёда ва Бухорода рўй берган офатдан жабр кўрганларга бутун халқимиз ёрдамга шошилганидан сезиш мумкин. Халқимизнинг бирлиги, бирдамлиги ва саховатлилиги анна шундай кунларда намоён бўлгани яхши-да.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    815
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+