Наманганда 137 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди
15.09.2020, 15:21
Бугун O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ҳамда Наманган шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда вилоят аҳолиси учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Мазкур ярмаркада вилоятимиздаги мавжуд ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, корхона ва ташкилотлар кўргазмалари намойиш этилди.
Кўргазмада Наманган шаҳри ҳамда вилоятимиздаги 11 та туманда фаолият кўрсатаётган 300 тага яқин корхона ва ташкилотлар 3815 тадан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркада 700 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, корхона ва ташкилотлардаги мавжуд иш ўринлари ва ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ярмарка якунида шаҳарда жойлашган корхона ва ташкилотларга 137 нафар фуқаролар ишга жойланди.
O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат бахмаллик томорқачилар фаолиятини ўрганди
29.04.2024, 21:02
-
Хусусий оилавий корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фаолиятимиз мезони
29.04.2024, 20:54
-
Депутат Чинозда хусусий боғчалар фаолияти билан танишди, аҳоли мурожаатларини ўрганди
29.04.2024, 20:53
-
Депутат Бувайда туманида хусусий боғчалар, клиникалар ва маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди
29.04.2024, 17:13
-
Депутат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди
28.04.2024, 12:55
Фикрингизни қолдиринг