O‘zLiDeP вакиллари Туркия элчиси билан учрашди

23.06.2021, 18:37

O‘zLiDeP вакиллари Туркия элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ва Туркияни  ўхшаш маданиятлар ва анъаналарга асосланган дўстлик ва қардошлик ришталари боғлаб туради. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ҳамкорлиги стратегик шериклик ва кўп қиррали муносабатларнинг янги поғонасига кўтарилди. Барча даражалардаги мулоқотлар анча фаоллашди.

Улардан бири – Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги партиялараро ҳамкорлик бўлиб, бу алоқалар давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва аниқ мазмун билан тўлдиришга муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда. 

O‘zLiDeP вакиллари Туркиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Мулоқот давомида мазкур ва бошқа масалалар муҳокама этилди.  Туркия томони партиянинг ҳозирги ҳолати, O‘zLiDePнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги роли ва ўрни, шунингдек, унинг Ўзбекистондаги сиёсий жараёнлардаги иштироки билан таништирилди. O‘zLiDeP ва унинг электорати икки давлат ишбилармонлари доиралари учун мақбул шароитларни янада яхшилаш, инвестициявий муҳитни яхшилаш ва ҳамкорликдаги кооперацион лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканлиги таъкидланди.  

Учрашув илиқ, дўстона вазиятда ўтди. 

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1145
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холбек Асатов2021-06-24 09:31:15

Офарин! ЎзЛиДеП вакилларига омад!


Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-24 08:07:28

Маколадан куриниб турганидек, ривожланган давлатлардан бир Туркиядан келган вакилларнинг УзЛиДеП нинг иш фалолияти билан кизикиши -бу демак партиямизнинг жамиятдаги урни катта эканлигидан дарак беради. Узбекистон Республикаси Президентига утказиладиган сайловларда хам омад тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+