Пенсия олиш тартиби соддалаштирилди
18.06.2019, 10:22
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.
Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, фарзанди туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган шахслардан меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.
Шунингдек, ёшга доир пенсия ва нафақаларни, ногиронлик пенсиясини, дафн этишга бир марталик нафақа тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида Ўлим тўғрисида гувоҳноманинг асли ўрнига нусхасини тақдим этилади.
Ўхшаш янгиликлар
-
1 мартдан нималар ўзгаради?
28.02.2022, 17:20
-
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
07.12.2021, 09:25
-
Суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахслар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади
03.11.2021, 15:47
-
1 ноябрдан нималар ўзгаради
01.11.2021, 09:36
-
Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида
20.08.2021, 09:26
Фикрингизни қолдиринг